UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  1 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  6 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  4 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  39 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  6 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  5 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  2 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2

"Агентлар унинг тақдирини ўйлагани йўқ. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган" — Остон Ўруновнинг трансфери мутахассис нигоҳида Янгиликлар

"Агентлар унинг тақдирини ўйлагани йўқ. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган" — Остон Ўруновнинг трансфери мутахассис нигоҳида

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг "Спартак"дан кетиши ва қайси жамоага бориб қўшилиши барчани қизиқтираётган эди.

Якунда футболчи "Урал" вариантида тўхталди. Хўш, бу қанчалик тўғри танлов? "Спартак"ка ўтиш хатомиди? Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров бу борада Азамат Абдураимовнинг фикрлари билан қизиқиб кўрди. 


— Остоннинг футболдаги тақдири қандай бўлишини ҳаммамиз кутаётган эдик. "Спартак"да ўзини кўрсата олмагани фожеа эмас. Ҳали ёш ва бутун ҳаёти олдинда. Агар "Спартак" воқеасидан тўғри хулоса чиқара олса, яхши футболчи бўлиб етишиш имконияти юқори. "Урал" танлови тўғридек туюлмоқда. Биринчидан Остон асосий таркибда ўйнай олади ва жамоанинг таянчига айланади. Иккинчидан Гончаренко бош мураббий. Ушбу мутахассис Европа даражасидаги, ўрта даражадаги қаттиқўл, ўз фалсафасига шу билан бирга натижага қандай эришишни биладиган мураббий.



— Ўрунов катта салоҳиятга эга футболчи. Мен футболчининг атлетик ҳислатлари ҳақида гапирмоқчиман. Техникали ва жисмоний томондан яхши сифатларга эга. Бизнинг футболда бундай типдаги футболчилар кам учрайди. Буларнинг бари Россия чемпионатида ўзини кўрсатиш имконини берди, дея оламан. "Уфа"да тўп тепган дастлабки йилида мухлислар назарига тушди. Мутахассислар эътироф эта бошлади. Кейинчалик "Спартак"га ўтди. Бу ўтиш Шамиль Газизов туфайли амалга ошганини билдик. Газизов Ўруновни "Уфа" раҳбариятидан сотиб олди ва "Спартак" бош директори бўлди. Бу паллада эса Остоннинг фаолиятида пасайиш бошланганди. У шартнома имзолгач, катта эҳтимол билан бундан буён ҳаёт гуллаб кетади ва қолган ҳаётда пулни ўйлаш шарт эмас, деб ҳисоблаган. Бундай ҳолат ёш футболчиларда учраб туради. Катта пуллар фақат ўзбек футболчиларини бузмаган. Савдо марказидан кейинги тарқалган суратлар буни тасдиқлайди. Футболчи футбол оммасида гап-сўзга қолиб кетди. Москва клубига керак бўлмай қолди.



— Муҳими "Спартак" унинг фаолиятида катта дарс бўлсин. Футболчининг имкониятларини тўғри баҳоламаган агентлар унинг ҳаётида салбий рол ўйнашди. "Уфа"дан "Спартак"ка ўтишида яхши пул ишлаб олишди. Аммо ярим ҳимоячининг тақдири ҳақида ўйлаганлари йўқ. Мен ҳам бир пайтлар "Пахтакор"дан "Спартак"ка ўтганман. Тезда асосий футболчига айлана олмаганман. Аммо Олег Иванович Романцев қўл остида ўтказган даврларим фаолиятимда "футбол университети" вазифасини ўтаб берган. "Спартак" ўзига ҳос катта клуб. Футболчи учун бу клуб аъзоси бўлиш бахт. Ҳар қандай футболчини ўзгартиради. Шундай экан қайсидир маънода Ўрунов учун "Спартак" хато, деб ўйламайман. Ҳаммаси қандай хулоса чиқаришига боғлиқ.



— Катанец терма жамоага чақиргани яхши. Бу унга ҳозирги ҳолатини билиб олиши, мотивациясини ошириши учун керак. Терма жамоа бош мураббийи иқтидорли футболчини унутмаганини ва имконият бераётганлигидан хурсанд бўлиш мумкин. Яна бир бор айтаман, ҳаммаси Остоннинг ўзига боғлиқ. Аввалги даражага қайтиши ва мураббийлар ишончини қозониши учун кўп меҳнат қилиш керак.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика