Агент тасдиқлади: Бэйл “Тоттенхэм”га қайтмоқда
18 сен 2020 08:18
Янгиликлар
“Реал” вакили Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мижозининг “Тоттенхем”га қайтаётганини тасдиқлаб, АS нашрига интервью берган. Қайд этилишича, Лондон клуби Бэйлнинг ярим маошини тўлайди. Қолганини эса Мадрид клуби тўлашда давом этади.
Аввалроқ Бэйлнинг 18 сентябрда Лондонга бориб, тиббий кўрикдан ўтиши ва шартномага имзо чекиши маълум бўлганди.
Маълумот учун, Гарет 2013 йилдан айнан “шпорлар” сафидан “Реал”га 101 млн евро эвазига ўтганди. Футболчи ўтган мавсум Ла Лигада 16 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар