Агент Снейдернинг Хитойга ўтиши мумкинлигини рад этди

Aslanov Jasurbek
28 янв 2016, 12:12
"Галатасарой" ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер агенти Гвидо Альберснинг таъкидлашича, унинг мижози Туркияни тарк этмоқчи эмас.

"У шу ерда бахтли. Снейдер Туркияни тарк этмайди, у "Галатасарой" сафида тўп тепишни давом эттиради. Мен турк клуби раҳбарияти билан суҳбатлашдим. Хитой клубидан ҳеч қандай таклиф бўлмаган" - дейди Альберс.

Снейдер жорий мавсумда Туркия чемпионатининг 17 учрашувида майдонга тушиб 5 та гол урди. Туркия Суперлигаси турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Hurriyet

Сўнгги янгиликлар

Барча ›