

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида футболчининг агенти билан боғландик.
"Ўзбек ОАВдан бирида чиққан Элдор Шомуродовнинг "Спартак"ка ўтиши ҳақидаги хабар миш-мишдан бошқаси эмас. Биринчидан, Элдорнинг ўзи аввалроқ Россиянинг бошқа клубига ўтмоқчи эмаслиги ва Европа клубларидан бирига кўчиб ўтиш ниятида эканлигини айтганди. Иккинчидан, "Спартак"да ҳозир Александр Соболев, Эзекьель Понсе ва Жордан Ларссон каби ҳужумчилар бор. Элдор Шомуродов "Ростов"ни тарк этса, унинг янги клуби номини биринчи бўлиб championat.asia сайти ўқувчилари билишади", - дейди Элдор Шомуродовнинг агенти.



