Агент: "Лукаку турли чемпионатларда ўйнамоқчи"
05 апр 2019 13:58
Янгиликлар
Агент: "Лукаку турли чемпионатларда ўйнамоқчи"
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг агенти Федерико Пасторелло бельгияликнинг мақсадлари ҳақида гапирди.
"Айни пайтда Ромелу мавсум якунига эътиборини қаратган. Бу унинг иккинчи мавсуми ва шартнома бўйича яна 3 йил бор. Кўрамиз, нима рўй берар экан. У турлича футболни ва турли маъданиятни ёқтиради. У турли мамлакатларда ўйнашни хоҳлайди ва ўша чемпионатларда соврин ютишни истайди. Якунда эса фарзандларига "Мен у ерда ҳам, бу ерда ҳам ғолиб бўлганман", - дейишни хоҳлайди. Унинг келажаги очиқ, лекин биз буни муҳокама қилмаймиз. Унга Италия ёқади, Германия чемпионати ҳам кучли. "Барселона" ва "Реал" каби жамоалар исталган ўйинчининг эътиборини тортади", - деди агент.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар