

"Агар Жиго бир йилдан сўнг янги қонунлар бўйича Россия Федерацияси фуқаролигини олса, узоқ йиллар терма жамоанинг асосий ҳимоячиси бўлишига аминман", - дейди Трабукки metaratings.ru сайтига.
Жиго асли жазоирлик бўлган Франция фуқароси. Африка термаси уни термага таклиф қилмоқчи эди, аммо у Жазоир терма жамоаси учун ўйнашдан бош тортди.
Жиго "Спартак"га 2018 йилнинг ёзида ўтган. У Москва жамоаси таркибида жорий мавсум РПЛда 19та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди, шунингдек 5та сариқ карточка ҳам олди.
Манба: metaratings.ru



