Агент: “Арсенал” Торрейранинг бошқа клубга ўтишини тақиқлаб қўйган

21 авг 2019, 09:35
Лукас Торрейранинг агенти мижозининг ёзги трансферлар вақтида “Милан”га ўта олмагани ҳақида гапирди.

“Лукас жамоани тарк этиши мумкин эди. “Милан” таклиф билан чиқди. Марко Жампаоло Торрейрани “Сан-Сиро”га чорлади. Аммо “Арсенал” ушбу трансферни тақиқлаб қўйди. “Арсенал” Лукасдан мамнун ва уни қадрлайди. У “қизил-оқлар” сафида курашишда давом этади. У бундан муносабатдан хурсанд”,—дейди Торрейранинг агенти.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Tuttmercatoweb