

“Ўйлашимча, Мане ва Салоҳнинг йўқлиги “Ливерпуль” учун қимматга тушади. Улар кўп ўйинларни ўтказиб юборади. “Челси” ва “Манчестер Сити” каби кучли таркибга эга рақиблар бўлса, Салоҳ ва Манесиз 4-6 ўйинни ўтказиб бўлмайди.
Шу туфайли, ўйлашимча, “Ливерпуль” январда кимнидир сотиб олиши керак. Жотани айтишингиз мумкин, ҳа, у фантастик футболчи, аммо Фирминони жароҳатлар таъқиб қилади, Ориги эса захирадан тушганда яхши ўйнайди. Демак, “Ливерпуль”да муаммолар бор ва Юрген Клопп аллақачон кимнидир кўз остига олиб қўйган бўлса керак”, дейди Агбонлахор.



