

"Агарда чемпионат давом эттирилмаса, биз ушбу чемпионатни тан олишга мажбур бўламиз. Навбатдаги мавсумга юқори чемпионатга ФНЛдан 2 жамоани қўшамиз ва РПЛни 18 жамоа ташкил қиладиган бўлади. Агарда "Ротор" ва "Химки" лицензиялашдан ўтса, улар юқори лигада ўйнашади.
"Зенит" чемпион бўлади ва еврокубокларга йўлланмалар турнир жадвалидаги айни ҳолатга кўра аниқланади. Зич тақвим туфайли биз Россия Кубогидан воз кечишга мажбур бўламиз", - деди Алаев.



