Агарда "Арсенал" АПЛдан тушиб кетса, футболчиларнинг маоши пасаяди

Mirjalol Normatov
22 дек 2020, 14:12
"Арсенал" футболчилари раҳбарият томонидан огоҳлантирув олди.

Унга кўра, АПЛдан тушиб кетиш - "Арсенал"нинг чўнтагига катта зарар етказади. "Daily Mail"нинг ёзишича, "канонирлар" футболчиларининг маоши камида 25 фоизга тушади.

"Арсенал" АПЛнинг 14 турида 14 очко жамғарди ва айни дамда турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Олдинроқ клуб раҳбарияти Микель Артетага ишонч билдирилишини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Daily Mail