Агар Зидан "Реал" бош мураббий бўлиб қолса, Мората жамоани тарк этади

Aslanov Jasurbek
27 янв 2017, 14:47
"Реал" ҳужумчиси Альваро Мората ўзининг жамоадаги ҳолатидан қониқмаяпти.

Футболчи ҳар доим ҳам асосий таркибда майдонга тушмаяпти. Маълумотларга кўра, агар Зинедин Зидан "Қироллик клуби" бош мураббийи бўлиб қолса, Мората ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмоқчи. Мората ўз агентидан таклифларни кўриб чиқишни сўраган. Айни дамда унга "Ювентус", "Челси" ва "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда.

Мората жорий мавсум ЛаЛиганинг 13 та учрашувида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena Ser

Сўнгги янгиликлар

Барча ›