Агар Погба "Ювентус" билан шартнома узайтирса футболчи агенти Райола 1,5 миллион евро олади

Tolibjon Qosimov
12 ноя 2013, 15:40
"Ювентус" Пол Погба билан шартномани узайтиришни жуда хоҳлаяпти ва бунинг учун футболчига ҳам, ҳатто унинг агенти Мино Райолага ҳам яхшигина таклиф билан чиқишга тайёр, дея хабар бермоқда италян матбуоти.
Агар Погба "Ювентус" билан шартномани узайтирса, Райола бундан 1,5 миллион евро ишлаб олади, деб ёзмоқда журналистлар.

Футболчиларнинг трансфер нархларига ихтисослаштирилган Transfermarkt нашри 20 ёшли Погбанинг трансферини 25 миллион еврога бахоламоқда.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2016 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com