Агар Куадрадо бир мавсум ижара асосида "Фиорентина"да қолса, клуб унинг нархини арзонлаштиради

Narzulla Saydullayev
21 авг 2014, 12:26
"Фиорентина" 26 ёшли Хуан Куадрадони харид қилиш истагида бўлган жамоалар учун унинг нархини арзонлаштиришга тайёр.
Агар харидор Куадрадони бир мавсум "Фиорентина"да ижара асосида ўйнашига рози бўлса, флоренцияликлар футболчини трансфер нархини камайтиришади. Олдинроқ "Фиорентина" Куадрадо учун 50 миллион евро олмоқчи эди. Колумбия терма жамоаси футболчисини ўз сафида кўришни хоҳлаган орасида "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" клублари бор, аммо каталонияликлар футболчининг трансфер нархи катталиги сабабли ундан воз кечишга мажбур бўлишди.

Куадрадо ўтган мавсумда А серияда 32 учрашувда майдонга тушиб 11 та гол уришга муваффақ бўлган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›