"Агар бу рақамларнинг барчаси ҳақиқат бўлса, жуда ҳайратланарли". Клопп — "Челси"нинг трансфер фаоллиги ҳақида

Sherzod Nurmatov
21 янв 2023, 13:28
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Челси"нинг янги футболчилар учун сарфлаган маблағи ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Уларнинг сарф-харажатлари қизиқ. Лекин буни тушунтириб беролмайман. Агар бу рақамларнинг барчаси ҳақиқат бўлса, жуда ҳайратланарли. Менимча, "Челси" кейинги 10 йил давомида ҳам худди шунча пул ишлатади, деб бўлмайди. Балки бўлиши мумкин. Келажакда инвестициялар тўхтайди, деб ўйлаганим йўқ. 

Бошқа томондан, мен мураббийлик сифати ва ривожланишга, жамоа қуришга ишонаман – бу нарсалардан 100 фоиз фойдаланиш керак. Агар сиз янги жамоа тузсангиз, бу уни ҳар йили янгилаш керак дегани эмас. Гап шундаки, ўйинчиларга олдинга қадам ташлашга имкон бериш керак. Бизда шундай футболчилар бор.

Бошқа клубларнинг харажатлари ҳақида қайғурмаслик лозим. Биз бундай вазиятларга реакция қилишимиз керак, аммо бошқа жиҳатлар ҳам бор", – деди Юрген Клопп.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" ўтган ёздан бери янги ўйинчилар учун бонусларни ҳисобга олмаганда 400 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports