

Маълумотларга кўра, каталонияликлар немис клубига 140 млн. евролик таклиф юборишмоқчи.
Олдинроқ, "Барселона" форвард учун 90 мнл. евро ва бонус сифатида яна 40 млн. евро таклиф қилган эди, аммо "Боруссия" таклифни рад этди.
Дембеле Дортмунд жамоаси машғулотларидан четлатилган. Маълум бўлишича, у Парижда дўстлари даврасида клубларнинг қарорини кутмоқда, аммо "Боруссия" бош мураббийи Петер Бошнинг сўзларига кўра, футболчи Германия ҳудудида.
"Айни дамда футболчи Дортмундда. Эълон қилинган маълумотлар нотўғри" - дейди мураббий.



