

Испаниянинг "Sport" нашри хабар беришича, футболчи ҳамон клубнинг янги шартнома борасидаги таклифига жавоб бермаган. Аввалроқ уругвайлик ҳимоячи хизматларига Мюнхеннинг "Бавария" клуби қизиқаётгани айтилганди.
Араухо "Барселона"да қолса, барча мусобақаларда, энг обрўли совринларни қўлга киритишига ишонмаяпти. Айнан шу туфайли футболчи шартномаси муддатини узайтиришга шошилмаяпти.



