
Аммо бухороликлар устози матбуот анжуманига келмади. Тачмурод Шамакович аввалига гол киритилган вазиятда кўриб, кейин журналистлар олдига бораман деди. Лекин видео ёзувни кўргач, “бугун “Нефтчи” ҳақли ғалабага эришди” деб ёзиб қўйинг деганча кетди. Матбуот ажуманлари хонасида эса уни бир нечта журналистлар кутиб туришганди.