UZ

Сўнгги янгиликлар

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Афсус(лар) билан бошланаётган ЖЧ Янгиликлар

Афсус(лар) билан бошланаётган ЖЧ

Эртага, 14 сентябрдан бошлаб юртимизда футзал бўйича жаҳон биринчилиги бошланади.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Жаҳон чемпионати илк турида Нидерландия билан тўқнаш келади. Учрашув 20:00 да "Ҳумо Арена"да старт олади (тўлиқ тақвим).

Афсуски, терма жамоа мундиаль олдидан бир қатор йўқотишларга, йўқотиш бўлганда ҳам энг жиддийларига учради ва жароҳат туфайли муҳим футзалчиларидан ажралди.  

Биринчи йўқотиш — Равшан Элибоев 



Ўзи яқиндагина жароҳатидан тузалиб, сафга қайтган Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси дарвозабони Равшан Элибоев Францияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. Текширув натижалари унинг бармоғи сингани ва бир қанча муддатга сафдан чиққанини кўрсатди. Афсуски, посбон эшик қоқиб турган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади.

Футзал ишқибозлари яхши билишади, Равшан Элибоев ўзининг ёрқин ўйини – қойилмақом сэйвлари ва яхши пас ўйнай олиш қобилияти билан терма жамоанинг муҳим бўлаги эди. 


Иккинчи йўқотиш — Даврон Чориев 



Иқтидорли ҳужумчи Даврон Чориев ҳар доим терма жамоанинг асосий ўйинчиси бўлиб келган. Аммо охирги пайтларда у жароҳат гирдобига тушиб қолди. Элибоев сингари узоқ вақт жароҳатини даволаш билан банд бўлган футзалчи яқинда сафга қайтганди, бироқ, афсуски, август ойидаги машғулотлар давомида унинг эски жароҳати яна безовта қила бошлади. Текширувга кўра у тикланиш жараёнини давом эттириши зарурлиги ва мундиалда иштирок этолмаслиги ойдинлашди. 

Чориев миллий термага ҳар қачонгидан кўпроқ зарур эди, чунки у жамоанинг асосий плеймейкери, ақл-заковати ва "мияси" эди. Унинг борлиги шерикларига қўшимча куч ва ғалабага бўлган ишонч бахш этарди. 


Учинчи йўқотиш — Суннатилла Жўраев



Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси аъзоси Суннатилла Жўраев Португалияга қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. Текширув натижаларига кўра футзалчининг хочсимон пайи лат егани аниқ бўлди ва у операцияни бошдан кечириши айтилди. Жўраев терма жамоада асосий ролда эди, унинг кутилмаганда берадиган "пушка" зарбалари термага кўп вақт асқатарди. Айниқса, у охирги пайтларда ўзининг юқори спорт формасига кириб бораётганди. 


Тўртинчи йўқотиш — Дилшод Раҳматов 



Ўзбекистон терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов мундиаль остонасида таркибдан тушиб қолди. Минг афсуслар бўлсинким, у ҳам жароҳат туфайли ЖЧда термага ёрдам беролмайдиган бўлди. Дилшод Раҳматов ҳозирги таркибга сув ва ҳаводек зарур эди. Чунки у ўз-ўзидан САРДОР ва ўйин сифатларидан ташқари, майдонда новатор, кийиниш хонасида нотиқ, жамоани ортидан етакловчи чинакам лидер эди.


Хулоса ўрнида айтиш жоиз, Хосе Венансио Лопес шогирдлари 10-Жаҳон чемпионатида шу тўртовлон учун ҳам майдонда жонини бериб ўйнашлари, кўплаб ўртоқлик ўйинларининг мевасини реал натижа билан исботлашлари талаб этилади. Якуний қайдномадан ўрин олган футзалчилар юқоридаги номлари келтирилган ўйинчилар учун ҳам икки ҳисса куч билан ўйнашлари кутилади ва биз уларга ишонамиз. 



Биз сайтимиз вакиллари ҳамда ўқувчилари номидан Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига мусобақада омад ва зафарлар тилаймиз. Файзимизни берсин.


Шерзод Нурматов

Муаллиф : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика