UZ

Сўнгги янгиликлар

21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  1 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  5 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  25 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  32 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18

Афсона билан интервью Янгиликлар

Афсона билан интервью

Германия терма жамоаси ва Жаҳон чемпионати рекордчиси Мирослав Клозе "Бавария" расмий сайтига интервью берди.

Футбол тарихидаги афсоналаридан бири Мирослав Клозе доим ўз мухлисларини қувонтириб келган. Мундиал тарихидаги энг яхши тўпурар Жаҳон чемпионатларида барча совринларни таъмини татиб кўрган ягона футболчи саналади. Клозе 2002 йилги мундиалда кумуш, 2006 ҳамда 2010 йиллари бронза ва 2014 йилда эса бош совринни баланд кўтаришга муваффақ бўлган.

Клозе учун Жанубий Корея ва Японияда ўтган 2002 йилги ЖЧ алоҳида аҳамият касб этади. Чунки айнан шу мундиал орқали Мирослав Клозе ўзини дунё футболига танитган ва осиё қитъасидан ҳам миллионлаб мухлислар ёқимтойига айланганди. Ўшанда Клозе бош билан ўйнаш қандай бўлишини амалда кўрсатиб, барча ҳужумчиларга намуна бўлган, десак муболаға бўлмайди. Клозе ўша мундиалда жами 5та гол уриб, Роналдодан кейин энг яхши тўпурар бўлганди. Шундан сўнг Клозе Германия терма жамоасининг асосий ҳужумчиси сифатида 2014 йилга қадар мунтазам ўйнади ва бу орада жамоавий ҳамда шахсий совринларини бойитиб келди. Мирослав Клозе Германия терма жамоаси ва Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар ҳужумчи ҳисобланади. Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатида эса Клозе Роналдодан рекордини янгилади ва ўзининг азалий орзуси Жаҳон кубогини боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлди.

"Бавария" сафида 2007-2011 йиллар (150 ўйин, 53 гол) мобайнида ҳаракат қилган Клозе клуб билан бу йилги Хитой турнесида вакил сифатида қатнашди.

"Бавария" клуби матбуот хизмати эса афсонавий ҳужумчи билан интервью уюштирди ва Клозенинг сафар таассуротлари билан қизиқди.


- Салом Миро. Сен Хитойда кўчага чиқишинг билан мухлисларинг қувончдан бақиришмоқда. Бу шунчаки фантастика. Хитойда шахсий мухлисларинг жуда кўпчиликни ташкил қиларкан. Умуман олганда кўчага эркинроқ юришнинг имкони бўляптими?

Клозе: "Ҳа. ростан ҳам кўчада эркин юриш жуда қийин бўлмоқда. Чунки ҳар дақиқада сенга минглаб ишқибозлар яхши маънода ташланишмоқда (кулади). Лекин тан олишим керак, бу жуда ёқимли ҳолат. Хитойда, осиёда бу қадар кўп мухлисларим борлигидан бениҳояти хурсандман.

-Шанхайда "Бавария" билан бир неча кунни бирга ўтказишга муваффақ бўлдинг. Ёзги бу турнедан таассуротлар қандай?

Клозе: "Бу ерда ҳақиқатдан ҳам миллионлаб мухлисларимиз бор экан. Хитой жуда қизиқ мамлакат эканлигига гувоҳи бўлдим. Хитойда одамлар футболнинг ҳақиқий "жинниси" экан. Бу муҳитни кўриш албатта кишига завқ бағишлайди.Умид қиламанки, менга "Бавария" жамоасининг мушғулотларини ҳам кузатиш насиб этади.

- Мураббийлик фаолиятингда керак бўлиши учун Анчелоттининг иш жараёнини кузатишни хоҳлармидинг? Бу орқали ўзинг учун кўп фойдали томонларни кўриб олиш имконияти бўлиши мумкин...

Клозе: "Ҳа, албатта. Карло ажойиб мураббий. Бу каби мураббийдан ўзим учун керакли жиҳатларни узлаштиришим муҳим. Биз бу ҳақида алоҳида гаплашиб олганмиз."

- Турнедаги сени асосий вазифанг нималардан иборат бўлмоқда?

Клозе: "Мен клубнинг ҳомийлик ташкилотлари билан бўлаётган бир қанча учрашувларда иштирок этяпман. Масалан ўша куни биз "Бавария" клубининг Хитойдаги офисида бўлдик. Элчихонада ва бир қатор шунга ўхшаш учрашувларни ўтказишга улгурдик. Бу учрашувлар орқали бир нечта қизиқарли ва ажойиб инсонлар билан танишмоқдаман. 

- "Бавария" билан бу ерга келиб қолишинг қандай руй берди?

Клозе: "Мен аввалроқ клуб афсонлари билан бирга бўлишим керак эди. Аммо бошқа юмушлар туфайли бу ишни амалга ошириш қийин бўлаётганди. Германия терма жамоаси билан кўп сафарларда бирга бўлдим. Терма жамоада иш ўрганишда бўлиб, ўзим учун фойдали жиҳатларни узлаштираётгандим. Шунингдек, ёшлар билан ишлаётганим сабабли ҳам клуб тадбирларида иштирок этишим анча кечикди. Ҳозирда эса ҳаммаси тўғри келди ва бирга бу ерга келдик. Бундан албатта хурсандман.

- Миро, "Бавария" сен ўйнаган даврдан кейин қанчалик ўзгарган?

Клозе: " Эшитишим бўйича, ҳозирги кунда клуб ходимлари сони анча ошган. Бу факт эса "Бавария" клуб сифатида янада ўсганини билдиради. Шунингдек, бир қатор яхши ўзгаришлар бўлган. Мен бу ерга "Лацио" билан Италия Суперкубогида ташриф буюргандим. Ҳозир эса "Бавария" кичик, оддий нарсаларга эътибор қаратган. Ташкилий ишлар шунчаки ажойиб тарзда йўлга қўйилган. Муҳими, маҳаллий ишқибозлар "Бавария"нинг ташрифидан бошлари осмонга етган. Бу ажойиб."

- "Бавария"да 2007-2011 йиллар давомида ўйнагансан. Ўша даврдан қандай ёрқин хотиралар қолган?

Клозе: “Фақат яхши ҳамда ёрқин хотиралар. Биз икки бор олтин дубль қайд этганмиз. Ҳа, мен бир давр жамоанинг асосий таркиб футболчилари қаторига кирмаганман Луи ван Гаал қўл остида асосан захирада қолардим. Шунга қарамасдан мен доим жамоа учун қайғурганман. Машғулотларда тер тўкишни канда қилмаганман. Жамоа ғалаба қозонганида барча қатори бирдек қувонганман. Майдонга тушмаган ўйинларимизда ҳам муваффақиятларимизни хурсандчилик билан қарши олганман. "Бавария"да ўйнаган 4 йил ичида биз доим яхши натижаларни қўлга киритганмиз. Майдонга кам тушиш, асосан захирада қолиб кетишим мен учун янгилик бўлган. Биринчи бор бу каби ҳолатга дуч келганман.“

- "Бавария"да сен билан бирга ўйнаган бир нечта футболчилар ҳозир ҳам жамоада. Баъзилар жамоадан кетишди ва яна қайтиб келишди. Масалан Матс Хуммельс шулар қаторида. Сен ўйнаган пайтингда Хуммельс ёшлар таркибидан "Боруссия"га кетганди. Ўшанда сен уни қандай қабул қилгансан?

Клозе: "Матс ўшанда ёшлар таркибидан тўғри асосий жамоага келганди. Шундан кейин Хуммельс профессионал фаолиятида жуда катта ўсишга эришди."

- Ўшанда Хуммельс жаҳоннинг энг кучли ҳимоячилардан бирига айланишини тахмин қилса бўлармиди?

Клозе: "Хуммелсь ажойиб футболчи эканлигини кўриниб турганди. Аммо яхши ва топ футболчи орасида катта фарқ бор. Хуммелсь эса яхши футболчидан топ даражага чиқа олди."

- Томас Мюллер билан вазият қандай бўлган? Чунки сен Мюллер эндигина жамоага кириб келаётганида жамоада бўлгансан?

Клозе: "Азалдан Томас Мюллер жуда ақлли футболчи бўлган. Ўшандаёқ Томас Мюллер асосий жамоада ўйнашга лойиқлигини исботлаган ва бунга муносиб бўлган.Ўшанда биз мени позициямда ўйнаш учун рақобатлашардик. Чунки Луи ван Гаал қўл остида мен асосан ҳужумчи ортида ўйнардим. Шу учун биз кўп марта бир-биримизни алмаштирардик. Мюллер ёшлигиданоқ совуқ калла билан ўйларди. Рақиб дарвозаси олдида ҳечам иккиланмасдан вазиятни ҳал қиларди. Мюллер жуда хотиржам ўйнарди.Мен ўшандаёқ Мюллер кучли футболчи эканлигини айтганман"

- Конфедерациялар кубогида Германия терма жамоаси билан бирга бўлдинг. Ўшанда "Бавария"нинг янги ҳарид қилган футболчилари - Руди ва Зюле билан шахсан танишишга улгурдинг. Нима деб ўйлайсан, бу икки футболчи "Бавария" мухлисларини нимаси билан хурсанд этишга қодир?

Клозе: " Менимча, бу икки футболчи жуда қизиқарли. Себастьян Руди жуда кўп маротаба кераклигича баҳоланмаган футболчи. Айнан шу нарса ҳам унинг янада шаклланишига туртки бўлди. Руди майдонда ҳар доим керакли жойда пайдо бўладиган футболчи. Руди тўпни маҳорат билан назорат қилади ва позицион ўйинда жуда ақлли ўйнайди. Никлас Зюле эса габарит жиҳатдан жуда катта устунликка эга футболчи. Ҳимоячига керакли хусусиятларга эга футболчи. Жуда тез ҳаракатланади. Бу икки футболчи "Бавария" учун яхши ҳарид бўлди. Уларни эса энди "Бавария"да жуда катта рақобат кутиб турибди."

- Янги мавсумда "Бавария"дан нимани кутяпсан?

Клозе: "Румменигге яқинда айтиб қолди, "Бавария" ёзги турнелардан кейин доим олтин дубль қайд этган экан. Бу йили ҳам камида шу нарса такрорланишини кутаман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Рақобат жуда кучли. Лекин "Бавария" ҳам ёзги трансферлар ойнасида вақтини бекорга сарфлагани йўқ."

- Кейинчалик нималар билан машғул бўласан? Келаси йили мундиалда терма жамоа мураббийлар штаби таркибида бўласанми?

Клозе: "Хитойдаги сафардан кейин таътилга чиқаман. Бундан жуда хурсандман. Чунки анча ишлар билан чарчоқ аломатлари сезилди. Энди бироз ҳордиқ чиқараман. Охирги пайтлар жуда кўп парвозларни амалга оширдим. Кейин эса мураббийлик курслари бошланади. Лицензия олиш учун имтиҳонлар бўлади. А лицензиясини олганимдан кейин эса доим терма жамоа билан бирга бўламан. Биз ҳали яна учрашишимиз ва бир қатор деталлар бўйича гаплашиб олишимиз зарур. Катта эҳтимол билан Германия терма жамоаси таркибида Россияга борсам керак.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика