Африканинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар (Топ-10)
18 ноя 2023 16:19
Янгиликлар
Африка Футбол Конфедерацияси Африканинг 2023 йилдаги энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Бу рўйхатга Риёд Марез (“Манчестер Сити”/"Ал Аҳли", Жазоир), Андре-Франк Замбо-Ангисса ("Наполи", Камерун), Венсан Абубакар ("Бешиктош", Камерун), Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль", Миср), Ашраф Ҳакими (ПСЖ, Марокаш), Софьян Амрабат ("Фиорентина"/"Манчестер Юнайтед", Марокаш), Яссин Буну ("Севилья"/"Ал Ҳилол", Марокаш), Юссеф Эн-Несири ("Севилья", Марокаш), Виктор Осимхен ("Наполи", Нигерия), Садио Мане ("Бавария"/"Ал Насср", Сенегал) киритилган.
Тақдирлаш маросими 11 декабрь куни Марокашнинг Марракеш шаҳрида Конгресслар саройида бўлиб ўтади.
Ўтган йили шу пайтда "Бавария"да ўйнаган Садио Мане Африканинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар