

Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, ҳужумчининг трансфери “ҳал қилинган масала”, аргентиналик футболчи йирик битимга имзо чекади.
8 май куни Мессига Саудия Арабистонидан рекорд таклиф тушгани маълум бўлганди.
Футболчининг ПСЖ билан амалдаги келишуви 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Месси жорий мавсум ПСЖ сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та тўп киритди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.



