

Ҳа, бу ўша Аргентина терма жамоаси либосига ўхшаш целофан пакетни орқасига Месси исмини ёзиб, уни кийиб олган болакай.
Муртазо урушда вайрон бўлган Афғонистон жанубидаги Газни шаҳарчасида яшайди. У энди беш ёшга тўлган ва футболни ҳам Лионель Мессини жуда яхши кўради.
"Уйимиз олдида футбол майдони йўқ, фақат тўп бор - у ҳам тешилган" - дейди болакай.
Отасининг ўғлига ҳақиқий футбол кийими олиб беришга қурби етмас эди ва шу сабабли болакай жуда кўп йиғлаган. Унинг акаси Муртазога кўк пакетдан ажойиб форма ясаб берди - укасининг юзида табассум пайдо бўлди.
Қўлбола футболка кийиб олган болакайнинг суратлари тармоқда тарқалгандан сўнг, ҳамма уни қидириб қолди ва у тез орада топилди. Афғонистон футбол федерацияси тезда Муртазо оиласи билан боғланди: Аввалига болакайга "Барселона"нинг оригинал формаси тақдим этилди, кейинроқ эса кичик мухлис ва унинг севимли футболчиси билан учрашув ваъда қилинди.
"Биз учрашув уюштириш учун Лионель Месси ва "Барселона" билан боғландик" - дейди АФФ вакили Али Козими.
Бизни бахтли якунга эга яна бир ажойиб ҳикоя кутиб турган кўринади.





