UZ

Сўнгги янгиликлар

07:42Туркия Суперлигаси. «Кайсериспор» Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда дуранг қайд этилди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  14 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  4 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  11

Афғонистон U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикада ҳаракат қилади" Янгиликлар

Афғонистон U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикада ҳаракат қилади"

Афғонистонликлар бош мураббийии Заҳи Ҳасан ва жамоа аъзоси Ҳасибуллоҳ Аҳадий U-23 Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан ўтказилган матбуот анжуманида қатнашди.

"Барчага салом. Мусобақа қизиқ ўтади, чунки яхши жамоалар жамланган", – дея гап бошлади мураббий Заҳи Ҳасан.

"Бизда ҳаммаси жойида. Ўйлайманки, яхши ўйин ўтказамиз", – деди футболчи Ҳасибуллоҳ Аҳадий.

- Ўзбекистон билан ўйинга тайёргарлик қандай бўлди?

- Шуни айтмоқчиманки, бизда тайёргарлик учун кам вақт бор эди. Ўзбекистонга энг яхши 23 нафар футболчини олиб келганмиз. Гуруҳимизда Осиёнинг энг кучли жамоалари йиғилган. Мақсадимиз – футболчиларни ўсишига хизмат қилиш. Ўзбекистон ва Эрон бир нечта тактикаларда ҳаракат қилишади. 

- Гуруҳдаги фаворит ким?

- Кимнидир ажратиб кўрсата олмаймиз. Ким яхши тайёргарлик билан майдонга тушса ва натижа қила олса, ўша жамоа кучли ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси саралаш босқичи "E" гуруҳида Афғонистон, Гонконг ва Эрон билан баҳс олиб боради. Ўзбекистоннинг дастлабки турда эртага Афғонистон билан ўйнайди. Учрашув соат 19:00 да "Жар" стадионида старт олади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика