
"Ҳар доим ҳам футболчилар жароҳатлари жамоа натижаларига таъсир ўтказади. Масалан "Барселона"ни олайлик. Улар "Аякс" ва "Атлетик"га мағлуб бўлишди. Бу тасодиф эмас. Мессининг жароҳати каталонияликлар ўйинига салбий таъсир кўрсатди. Шунга ўхшаш вазият сўнгги вақтларда "Милан"да ҳам кузатиомоқда. Биз бир неча етакчи футболчиларимиз хизматларидан фойдалана олмай қолдик ва бу бизнинг натижаларимизга таъсир ўтказмай қолмади", дея унинг сўзларидан "Sky Sport Italia" иқтибос келтирмоқда.