

"Жуда қийин ўйинни ўтказдик. Биз дастлабки дақиқаларданоқ ғалаба мақсадида майдонга тушганимизни кўрсатдик ва бутун жамоа жуда яхши ўйнади. Қийин ўтган беллашувда жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Иккинчи ўйинда кетма-кет қуруқ ўйинни ўтказдик. Ҳимоядаги ишлар ҳам аста-секин жойига тушиб, ўйинимиз яхшиланиб бормоқда. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз ва сифатли футбол намойиш этамиз. Мураббий учрашувдан сўнг барчасидан қониққанини айтиб ўтди. Кўрсатган ўйинимиз ва натижадан барчамиз шодмиз", - деди Ораховац.



