UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Adidas Мессига янги моделдаги бутсани тақдим этди Янгиликлар

Adidas Мессига янги моделдаги бутсани тақдим этди

Ла Лиганинг жорий мавсуми бир ҳафта олдин якунланганидан хабарингиз бор.

"Барселона" аллақачон машғулотларга қайтди, чунки клуб 8 август куни "Наполи" билан жавоб учрашувини ўтказади. Месси эса машғулотларда янги бутсада кўриниш берди.

Аdidas Nemeziz Messi 19.1 FG – аргентиналик учун махсус тайёрланган, янги рангдаги тўплам.

Компания янги бутсани июнь ойида бошланиши керак бўлган Америка кубоги учун махсус тайёрлаган. Аммо пандемия барча режаларни бузди – турнир кейинги йилга қолдирилди.

Adidas ушбу моделни кечиктирмасликка қарор қилди ва Мессига тақдим этди. Маҳсулот дизайни Лео футболчилик фаолиятининг кўп қисмини ўтказган шаҳардан намуна қилиб олинган: апелсин ранг кўпинча "Барселона" либосларида пайдо бўлади.

Бутсанинг бир томонига голни нишонлаётган Лео, "Барселона" ва adidas чизиқлари жойлаштирилган бўлса, бошқа тарафида 10 рақами тасвирланган. 

Бутса таг қисмида "Ўрта денгиз" ва олд қисмида Месси фамилияси бор.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика