

Футболчи Африка кубоги туфайли Франция клубига ўтмаганини маълум қилди.
«Лион»да мендан Африка кубогига борасанми деб сўрашди. Ҳа деб жавоб бердим. Улар бу муаммога айланиши мумкинлигини айтишди. Мен эса юртим шарафини ҳимоя қилишим кераклигини ва танлов ҳуқуқи сизларда деб жавоб бергандим», – дейди ҳозирда эркин агент ҳисобланган Адебайор.




