

"Барселона" вакиллари олдинроқ ўйинчини тўла асосда харид қилмаслигини маълум қилди ва бу ёзда Траоренинг "Вулверхэмптон"га қайтишини англатади.
"Эвертон" футбол директори Кевин Телуэлл Траоренинг мухлиси. Телуэлл форвардни "Вулверхэмптон"га 2018 йилда олиб келди ва уни келаси мавсум "Эвертон"да кўрмоқчи. Ливерпуль клуби Траоре Ришарлисонга идеал ўринбосар бўлади деб ҳисобламоқда.
Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.



