Адама Траоре "Барселона"га қайтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Alisher
23 июн 2021, 12:30
"Вулверхэмптон" ҳужумчиси Адама Траоре "Барселона"га эҳтимолий қайтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

"Менинг уйим - бу "Барса". Мен ушбу клубда ўсдим, 10 йил Ла Масияда бўлдим. Ҳамма нарсани агентлар билан муҳокама қилишимиз ва жамоанинг менга қайси позицияда қизиқиш билдираётганини тушуниб олишимиз керак", - дейди Траоре.

Траоре 2014-2015 йилларда давомида "Барса"га тегишли бўлган, шундан сўнг эса "Астон Вилла"га йўл олган.

25 ёшли испаниялик футболчи 2020/21 йилги мавсум "Вулверхэмптон" таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/EsportsRAC1