UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  2 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Абубакир Ашуров: "Рубин"да маҳорат юқори эканлиги сезилди, Умарали билан кечки таомни бирга қилишга ҳам улгурдик" Янгиликлар

Абубакир Ашуров: "Рубин"да маҳорат юқори эканлиги сезилди, Умарали билан кечки таомни бирга қилишга ҳам улгурдик"

Яйпаннинг "Турон" жамоаси иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Қозонда "Рубин"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:3).

Яйпаннинг "Турон" жамоаси иккинчи даврага тайёргарлик доирасида Қозонда "Рубин"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (0:3). 

Мазкур учрашувда жамоа сафида бир қатор футболчилар норасмий дебютини ўтказди. Ҳимоячи Абубакир Ашуров ҳам шулар жумласидандир. "Рубин" билан беллашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Умуман олганда "Рубин"га қарши учрашув қандай ўтди?

- Ўйин ажойиб ўтди, дея оламан. "Рубин" жуда кучли шу билан бирга ноқулай жамоа. Биз асосан рақибни иккинчи зонада кутдик, тўпга эга чиқиб тезкор қарши ҳужумлар ташкил қилишга ҳаракат қилдик. Ҳисобга келадиган бўлсак, эътиборсизлик ва диққатни йўқотиш ҳисобига голлар ўтказиб юбордик. Бу ерда "Рубин" футболчиларининг маҳоратини ҳам айтиб ўтиш жоиз, деб ўйлайман. 

- Умарали билан гаплашишга вақтингиз бўлдими? Унинг "Рубин" ҳақидаги фикрлари қандай?

- Умарали билан ўйиндан олдин ва кейин ҳам гаплашдик. Кечки таомни бирга қилишга ва бемалол суҳбатлашишга ҳам улгурдик. Уни ва жамоадошларини Суперлигага қайтгани билан табрикладик. "Рубин" чемпионатга қаттиқ тайёргарлик кўрмоқда. Жисмоний ҳолат устида ишлаш ва ўртоқлик учрашувлари орқали ўйинни шакллантиряпти. 

- РПЛ жамоасининг савиясини қандай баҳолайсиз? Суперлигадан ким билан солиштириш мумкин?

 "Рубин" жуда яхши ва тартибли жамоа. Барча позицияларда кучли футболчилар йиғилган. Ёшларга ҳам ишонч билдиришмоқда. Улардан янада ёрқин ўйин ва сермаҳсул натижалар кутяпман. Улар ҳозирда ажойиб спорт формасида. Бу учрашувдан келиб чиққан ҳолда, "Рубин"ни "Пахтакор" ва "Насаф"га ўхшатдим. Жамоа тўп назоратини қўлга олиб икки қанот орқали креатив ҳужумлар уюштиради.  

- Ҳозирда жамоанинг кайфияти қандай? Иккинчи даврага тайёргарлик қандай кетяпти?

- Мен ва менга ўхшаган янги футболчилар талайгина. Жамоа анча ёшартирилди. Машғулотлар анча қувноқ руҳда ўтмоқда. Ҳар бир машғулот ўтган сари футболчилар жамоа сифатида жипслашиб боряпти. Худо хоҳласа иккинчи даврада боримизни бериб, ўзимизни кўрсатишга жамоа учун ҳаракат қиламиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, "Турон"нинг мавсум якунидаги қайси натижасини қониқарли, деб ҳисоблаш мумкин?

- Афсуски, жамоа Ҳозирги охирги ўринда кетяпти. Биз ҳозирда шаклланиб боряпмиз. Суперлигада қолишга бор кучимизни ишга соламиз. Юқорироққа кўтарилишга интиламиз. Буни худодан астойдил сўраб қоламиз.

Эмиль Бекмухаммедов суҳбатлашди

Абдулазиз Искандаров таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика