Аброр Исмоилов - Ёзёвон тумани, Одил Аҳмедов ва "Реал Мадрид" ҳақида
		
		06 июл 2019 14:58
        Янгиликлар	
	 
				 
				Аброр Исмоилов - Ёзёвон тумани, Одил Аҳмедов ва "Реал Мадрид" ҳақида
Биз Фарғона вилоятида жамоанинг ёш умидли футболчиси Аброр Исмоиловни учратиб қолдик ва у билан интервью ташкил этдик. Қуйида ушбу интервюнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.
Футболга қандай кириб келгансиз?
Футбол ўйнашни болалигимдаёқ бошлаганман. Футболчи бўлиб етишишимда кўплаб мураббийларнинг ҳиссаси катта деб ўйлайман. Ёзёвон туманида футболни жуда яхши кўришади, болалигимда вилоят ва республика миқёсидаги мусобақаларда бир неча бор иштирок этганман. 2013 йилда Фарғона олимпия заҳиралари спорт коллежига ўқишга кирдим. 2014 йилда "Ёзёвон-Лочинлари" жамоасида иккинчи лига баҳсларида иштирок этдим ва мавсум якунида ўша вақтдаги Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритганмиз. Катта футболдаги дастлабки сабоқларимни Салимжон Зокиров, Абдусамад Дўрмонов, Ислом Исмоиловлардан олганман ва улардан доим миннатдорман. 2015 йили "Ёзёвон-Лочинлари" жамоаси сафида Биринчи лига мусобақаларида иштирок этдим. 2016 йилда Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси таркибига бориб қўшилдим.
"Сурхон" жамоасига бориб қўшилингиз ҳақида...
"Сурхон" жамоасида мавсум аввалида бориб қўшилдим. Жамоада ички муҳит аъло даражада, барча футболчилар ўртасида дўстона муҳит шаклланган. "Сурхон" ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган жамоа, таркибда тажрибали футболчилар кўп. Суперлига учрашувларида иштирок этиб, тажриба тўплаб бормоқдаман.

Ўзбек футболидаги кумирингиз ким?
Ўзбекистонда мен ҳавас қиладиган иқтидорли футболчилар кўп. Кумирим - Одил Аҳмедов
Қайси хориж футбол клубларига мухлислик қиласиз?
Хориж футбол клубларидан "Реал Мадрид" иштирокидаги ўйинлар менга ёқади. Бу жамоанинг ҳар бир чизиғида рақобат жуда кучли, майдонга энг кучлилар туширилади. Умуман олганда "Реал Мадрид" жамоаси иштирокидаги ўйинлардан завқ оламан.
Ўзбек футбол мухлисларига тилакларингиз...
Футбол мухлисларига биринчи навбатда бизни қўллаб-қувватлаб келаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Мухлисларга шуни айтган бўлардим-ки, стадионларда мухлислар бор экан, бу бизга қўшимча завқ ва иштиёқ беради. Биз ҳар доим футбол мухлисларини хурсанд қилиш учун футбол ўйнаганмиз ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
Бекзод Толибов ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар