

24 ёшли англиялик футболчи иккинчи бўлим бошида жароҳат олиб, 47-дақиқада Феликс Афена-Гьян билан алмаштирилди.
"Мен фақат қонни кўрдим, бошқа ҳеч нарсага кўзим тушмади. Менимча, жароҳат жиддий эмас, аммо Тэмми ўзини яхши ҳис қилмаяпти", – деди римликлар бош мураббийи Жозе Моуринью.
Абрахам А Серия жорий мавсумида 17 ўйинда 6 та гол урди.



