UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  6 12:56"Қўқон-1912" "Пахтакор" футболчиси учун курашга қўшилди  1 12:32​"Ал Насср" Қаршига келади  6 12:08Эшитдик-да! Эрон клуби Рустам Ашурматовни сотиб олди  2 11:39Куртуа КЖЧ танқидчиларига жавоб қайтарди  4 11:16Ака-ука қарама-қаршилиги бўлмайди. Жоб Беллингем "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 10:50А Сериянинг энг яхши тўпурари Саудияга кўчиб ўтиши мумкин  1 10:23Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  1 10:16Сергей Чигодаев: "Турнирда кучли жамоалар иштирок этмоқда"  1 09:40“Хоразм“ “Пахтакор“ футболчисига қизиқмоқда  3 09:05“Ал Ҳилол“ “Манчестер Сити“ни мағлуб этгани учун футболчиларга қанча мукофот пули бергани маълум  5 08:33“Насаф“ Мозговойнинг ўрнига “Динамо“ етакчисини олиб келмоқчи  2 08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  1 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  59 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  4

Абрахам кўз жароҳатидан сўнг операция қилинди Янгиликлар

Абрахам кўз жароҳатидан сўнг операция қилинди

"Рома" ҳужумчиси Тэмми Абрахам кўзидан кичик жарроҳлик амалиётини ўтказгач, аҳволи яхши эканлигини тасдиқлади.

Аммо барибир "Рома"нинг Европа Лигаси доирасидаги "Зальцбург"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.

25 ёшли англиялик ҳужумчи А Серия 23-тури доирасидаги "Верона"га қарши баҳснинг 15-дақиқасида Жанлука Манчини билан тўқнашув натижасида чап кўзи қовоғидан жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. У "Олимпико" стадионини тарк этиб, дарҳол касалхонага йўл олди.

"Calciomercato" маълумотларига кўра, Абрахам операция қилинган, амалиёт давомида унинг чап кўзи қовоғига олтита чок тушган. Операцияни косметик жарроҳ Регина Фортунато ва офтальмолог Эмилия Кантера амалга оширди.

Англиялик ҳужумчи кўзидаги ҳар қандай жароҳатдан қутулиб қолди, аммо 23 февраль кунги "Зальцбург" билан ўйинга тайёр бўлмайди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика