Абрахам А Серия рекордини янгилади

Eldor Akmurzayev
21 май 2022, 09:50
Италия чемпионати 38-турида “Рома” сафарда “Торино”ни йирик ҳисоб (3:0)да енгиб, Европа Лигаси йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувда дублга эришган римликлар форварди Тэмми Абрахам мусобақадаги голлари сонини 17 тага етказиб, А Серия мавсуми давомида энг кўп гол урган инглиз футболчисига айланди.

Аввалги рекорд эса 1961/62 йилги мавсум “Интер” аъзоси Жерри Хитченс томонидан қайд этилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›