Абрамов шармандали мағлубиятдан кейин нималар деди?
12 авг 2017 21:14
Янгиликлар
Абрамов шармандали мағлубиятдан кейин нималар деди?
- Ўйинни барча кўрди. Нима ҳам дердим. Ижрочилар даражаси бу ерда ўз сўзини айтгани аниқ. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз ҳам жуда ёмон даражада бўлди. Футболчилар шунчаки футбол ўйнашдан қўрқишади.
Бугун фақатгина дарвозабон кўпроқ тўп узатишларни амалга оширди. У майдонда марказий ҳимоячидек ҳаракат қилди. Майдонда ундан бошқа ҳимоячи кўрмадим.
Бугун жамоа жуда ёмон ўйнади. Мансур Саидовни нега алмаштирдим? Чунки у бирорта тўғри тўп узатишни амалга ошира олмади. Тажрибали, етакчи футболчи жамоадошларини ўз ортидан эргаштириш ўрнига кетма-кет хатоларга йўл қўйди. Шу боисдан уни алмаштирдим.
Фарғоналик мухлислардан ушбу шармандали мағлубият учун узр сўрайман.
Биз антирекордларни қайд этишда давом этяпмиз. "Нефтчи" ҳали ўз тарихида "Пахтакор"га бу каби шармандали ютқазмаган.
"Пахтакор"да ўйин бобида катта ўзгариш кўрмадим. Ўша-ўша "Пахтакор". Шунчаки бугун биз жуда ёмон ўйнадик ва бизни устимиздан кулишларига йўл қўйиб бердик. "Пахтакор" ҳали чемпионатда кўпроқ тер тўкишига тўғри келади. Биз каби кучсиз жамоалар уларга қаршилик қилмайди энди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар