Абидаль Гвардиоланинг "Барселона"даги жанжали ҳақида гапириб берди

Aslanov Jasurbek
25 ноя 2017, 16:07
"Барселона" собиқ ҳимоячиси Эрик Абидаль Каталония клубида ўйнаган пайтлари бош мураббий Хосеп Гвардиола билан бўлган жанжали ҳақида айтиб берди.

"Бошидан Гвардиола билан муносабатларимиз яхши бўлмаган. Бир куни у ёнимга келиб, Анри билан французчада гаплашишни тўхтатишимни сўради. Мен эса қуйидагича жавоб қайтардим: "Мен билан бундай гаплашманг, ёш бола эмасман. Агар Анри билан французчада гаплаша олмасам, унда нега каталонияликлар каталончада суҳбатлашишмоқда?" Вазият ёмонлашди. Бу сабаб туфайли президент билан учрашдим ва унга вазиятни тушунтирдим" - дейди Абидаль.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›