

Маросим бошланиши олдидан "Насаф" жамоаси дарвозабони Абдувоҳид Неъматов қисқа интервью берди.
"Авваламбор барча юртдошларимизни яқинлашаётган байрам билан табриклайман .Худога шукур мавсум мен учун яхши ўтди. Лекин пандемия сабаб жамоаларимиз ўзига яраша қийналди. Миллий терма жамоа либосида майдонга тушиш катта масъулият юклайди. Олимпия, ёшлар ва миллий жамоа бунинг аҳамияти йўқ. Чунки, қайси ёшдаги терма жамоада ўйнашдан қатъий назар фойдам тегишини истайман. Ким энг яхши ёш футболчи бўлишини эса вақт кўрсатади",- дейди Неъматов.



