UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  3 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  12 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Абдувоҳид Ғуломов: "Дарвозамиз томон ҳаққоний тарзда пенальтилар белгиланди" Янгиликлар

Абдувоҳид Ғуломов: "Дарвозамиз томон ҳаққоний тарзда пенальтилар белгиланди"

Про лига доирасидаги "Бухоро" — "Андижон" учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Абдувоҳид Ғуломов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

Барча Андижон халқини бугунги ғалабамиз билан табриклайман. Ўйин оғир руҳда ўтишини кутгандик, сабаби "Бухоро" Суперлигага йўл олиш учун курашаётган асосий рақибларимиздан бири ҳисобланарди. Муҳими, уч очкога эга чиқдик.

— Андижонликлар ўйин давомида негадир фаол ҳаракат қилишмади. Айниқса, биринчи бўлимда ҳимояга кўпроқ урғу берди. Бу мураббийнинг кўрсатмаси билан боғлиқми?

— Тўғри, учрашув бошида ўйинга мослашиш бироз қийин кечди. Бироқ бизнинг тактикамиз шундай эди ва бу ўзини оқлади.

— "Андижон" дарвозасига белгиланган иккита пенальти ҳаққоний тарзда белгиландими?

— Қарор қабул қилиш ҳакамларнинг иши. Улар пенальти белгиладими, биз хоҳласак-хоҳламасак ҳакамнинг қарорини бекор қила олмаймиз. Бу вазиятларни кўриб чиқиш керак. Ўйлашимча, пенальтилар тўғри белгиланди, деди андижонликлар ҳимоячиси.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика