UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  3 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  12 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  8 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  20 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25

Абдусамад Дўрмонов: "Керакли ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритдик" Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Керакли ўйинда муҳим уч очкони қўлга киритдик"

Про лига 17- турдан ўрин олган "Турон" - "Нефтчи"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов фикрларини билдирди.

"Осон бўлмаган ўйин ўтказдик. Учинчи ўйинндирки сафарда ўйнаяпмиз. Йигитлар вазиятни тушуниб туришган эди. Бундай ўйинларга кучли тайёргарлик билан чиқиш керак. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Кўрдинглар, қизиқарли ўйин бўлди. Яратилган вазиятлардан фойдаландик. Кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бўшашимиз керак эмас. Олдинда яна учта ўйинимиз бор. Олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз",- дейди Абдусамад Дўрмонов.

- "Нефтчи"ни Суперлигада деб тасаввур қилсак бўладими? Ўзингиз ишоняпсизми?

- Бунга ҳаммамиз ишонамиз. Лекин шошилишимиз керак эмас. Ҳали олдинда яна учта ўйин бор. Бугун керакли ўйинда ғалаба қозондик. 

- Иккинчи бўлимда жуда кўп тўхталишлар бўлди. Ҳакам эса уч дақиқа қўшиб берди. Бунга сиз қандай қарайсиз?

- Бу саволга аниқ жавоб бера олмайман. Ҳакамларни назорат қиладиган инсонлар бор. Бундай баҳсларда ўйин чўзиш ҳолатлари кўп бўлади. Ҳакамлар эса вазиятни ўзи ҳал қилади. Бизнинг вазифамиз ўйинимизни ўйнаш. 

- Сизнингча бугун ким учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлди?

- Бизда ҳамма ҳаракат қилди. Бугун ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғи вакиллари яхши ҳаракат қилди. Битта ўйинчини ажратиб кўрсатиб бўлмайди. Жамоавий ўйин бўлди. Ҳамма меҳнат қилди ва борини берди. 



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика