UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  3 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  1 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  3 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  45 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  3 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99

Абдусамад Дўрмонов: "Бизда ҳам муаммолар бор. Аммо..." Янгиликлар

Абдусамад Дўрмонов: "Бизда ҳам муаммолар бор. Аммо..."

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Ғузорда "Шўртан"га мағлубиятга (1:2) учраб Ўзбекистон кубогидаги иштирокини якунлади.

Учрашув якунлангч матубот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Абдусамад Дўрмонов иштирок этди.

"Биринчи бўлимда ўйинимиз қовушди ва ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлимда "Шўртан" мувозанатни тиклади. Ўйиннинг иккинчи қисмини ўзимиз истагандек ўтказмадик. Футболчилар режадагидек ҳаракат қилишди ва кўрсатмаларни бажаришди. Лекин, айрим кичик хатолар сабаб дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Рақиб бир киши кам бўлиб қолгач ўйин тизгинини қўлимизга олдик. Аммо, вазиятлардан фойдалана олмадик. Бу - футбол. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Нима бўлганда ҳам олдинга интилишда давом этамиз. Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи иштирокчилари қаторидан жой олишни истагандик. Лекин, ўхшамади. Боллар Про лигада кучсиз жамоа йўқлигини кўришди. 3 июлдан чемпионат баҳсларига старт берилади. Хатолар устида ишлаб олдинга қараб ҳаракат қилишдан тўхтамаймиз.

Мансур Саидов ҳам биринчи бўлимда қўлидан келганча ҳаракат қилди. У тажрибали футболчи. Ўйиндан олдин ҳам жамоа етакчиси сифатида гаплашгандик. Иккинчи бўлимда жисмоний жиҳатдан толиқиб қолди. Янги футболчиларни ўйинни кучайтириш учун туширдик. Ўтган сафар бу иш берганди. Бу гал эса натижа бермади. Кийиниш хонасида болларга биринчи бўлимдагидек ҳаракат қилишларини тушунтирдик. 

Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва юқори ўринлар учун курашиш. Муаммо ҳар бир жамоада бор. Бизда ҳам маълум бир муаммолар йўқ эмас. Буни инобатга олмаяпмиз ва ўз ўйинимизни кучайтириш ҳақида ўйламоқдамиз. Буни футболчиларни онгига ҳам сингдирмоқдамиз. Футболда ғалаба қозонсангиз ўсиш ҳам бўлади ва муаммолар ҳам бартараф этилади",- дейди Абдусамад Дўрмонов.


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика