UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  3

Абдусалом Азизов ЎФАда катта йиғилиш ўтказди Янгиликлар

Абдусалом Азизов ЎФАда катта йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов бугун терма жамоа мураббийлари ва ЎФА вакиллари учун катта йиғилиш ўтказди.

"Замонавий футболга етиб олишимиз учун ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини англаб етдик. Осиё кубогида иккинчи ўринни олганимиздан ҳаволанишимиз керак эмас. Камчиликлар ҳам кўринди. Олдимизда 17 ва 20 ёшли футболчилар иштирокида жиддий мусобақа турибди. Сизлардан ҳам Кападзенинг жамоасига ўхшаб мана шундай сифатли ўйин кўрсатишингларни сўрайман. Умид қиламан, фақат истеъдодли футболчилар топилган ҳолда таркибдан жой олишади", - дейди Абдусалом Азизов.


Осиё кубогини ўтказишда ёрдам қилганлиги учун, ЎФА президенти Тошкент ва Қашқадарё вилояти футбол ассоциациялари ва уларнинг президентлари, шунингдек, "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоаларини ҳам эслаб ўтди. Ундан ташқари МТЖ ўйинлари иштирокидаги ўйинларни бекаму-кўст ўтказганига Наманган вилоятига ҳам миннатдорчилик билдирилди.

Ўз сўзларини якунлаган Абдусалом Азизов, йиғилган мутахассислардан кейинги фаолият ҳақида фикр сўради. Шу ўринда Сречко Катанец ҳам ўтган мусобақа ҳақида тўхталиб, кейинчалик терма жамоа ўйинларига бўлган муносабатни янада оширишни сўради.

"Олдимизда катта мақсад бор, барчамиз биргаликда амалга оширган натижамиз бошланиши бўлиши керак. Бугунги кунда ОТЖ учун яратилган шароит учун раҳмат айтган ҳолда, ўз камчиликларимиздан тўғри хулоса чиқариб, бундан ҳам кучли бўлишга ҳаракат қиламиз", - дейди Тимур Кападзе.


Мураббийларнинг фикрини тинглаган раҳбар, мухлислар ҳақида тўхталмай ўтмади:
- Сўнгги йилларда бундай ажиотажни кўрмаган эдик. Терма жамоамиз ўз ўйинлари билан мухлисларни стадионга қайтара олди, бу катта масъулият беради. Энди уларнинг ҳурматини жойига қўйган ҳолда, масъулият билан ишга ёндошишимиз керак.


Айни пайтда давом этаётган йиғилишда, Абдусалом Азизов ЎФА ходимларидан керакли ҳисоботни тинглаб бошқа қатор масалаларни ҳам муҳокама қилди.


Раҳбар ЎФАнинг халқаро бўлимидан терма жамоа учун яхши савиядаги кучли рақибларни топиш кераклигини айтиб ўтди:
Биз доим бир хил рақиблар билан ўйнаймиз. Кейинги рақибларимиз терма жамоамиздан кучли бўлиши керак. Шунда биз сифатга эришамиз, илтимос, ўз вазифангизга масъулият билан ёндошинг!

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика