UZ

Сўнгги янгиликлар

08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  17 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  3 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  2 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  132 00:35Погба янги клуби деярли маълум  3 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  76 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1

Абдураҳмон Абдулхақов: "Нефтчи" мухлисларига раҳмат айтаман" Янгиликлар

Абдураҳмон Абдулхақов: "Нефтчи" мухлисларига раҳмат айтаман"

Айни дамда "Андижон" клуби таркибига бориб қўшилган Абдураҳмон Абдулхақов билан боғланиб, сайтимиз учун интервью ташкил этдик.

Қуйида ушбу интервьюнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

Футболга қандай кириб келгансиз?

Дастлаб Марғилон шаҳрида футбол тўгарагида иштирок этганман, футбол ҳақидаги илк тасаввурларим айнан шу тўгаракда шаклланган. Кейинчалик акам мени ўзига таниш бўлган футбол мураббийлари ёнига олиб борган. Бу ерда таниқли мураббий Мурод Исмоилов ва бошқа мураббийлар қўл остида машғулотларда иштирок этганман. Орадан бир йил ўтгач, Валерий Владимирович Сидинов келди, ва у кишидан футбол сир-асрорларини ўргандим. 2006 йил "Пахтакор" футбол академиясига бориб қўшилдим.

Фаолиятингиз давомида қайси жамоалар сафида ўйнагансиз?


Дастлаб "Пахтакор" жамоаси ўринбосарлар таркибида ўйнадим, кейин "Зарафшон"да, 2014 йилда яна "Пахтакор" ўринбосарлари жамоасида, 2015 йилда "Зомин"да ўйнадим. 2016-2018 йилларда "Нефтчи" жамоаси сафида тўп сурдим. 2018 йилги мавсум якунлангач, менга бу йил Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Андижон" жамоасидан чақирув бўлди ва бориб бу жамоа машғулотларида иштирок этдим, якунда клуб билан бир йиллик шартнома имзоладик.

Сиз мухлислик қиладиган хориж футбол клуби ва энг кучли футболчи ким?

Ўзим "Манчестер Юнайтед" клуби мухлисиман. Энг кучли футболчи мен учун Роналдиньо. Ҳозирги кунда ўйнаётган футболчилар ичида эса Криштиану Роналду.

Ўз футболчилик фаолиятингиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, қайси мураббийлар сизда илиқ таассурот қолдирган?

Ўзимни фаолиятимда Валерий Владимирович Сидинов, Мурод Исмоилов ва Шуҳрат Раҳмонқуловнинг хизматларини беқиёс баҳолайман.

Келажакдаги режаларингиз...

Янги мавсумда "Андижон" жамоаси сафида Суперлига учрашувларда муносиб иштирок этиб, жамоа ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшаман деган умиддаман. Насиб қилса келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаш, шунингдек хориж чемпионатларида ўзимни синаб кўриш каби мақсадларим бор.

Мухлисларга тилакларингиз...

Биринчи навбатда "Нефтчи" жамоаси мухлисларига ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. "Нефтчи" мухлислари ҳар доим бизни қўллаб-қувватлаб келишган, уларга ҳар қанча раҳмат айтсак арзийди. Умуман барча ўзбек футбол мухлислари биз каби футболчилар учун жудаям қадрли.


Бекзод Толибов суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика