

27 ёшли футболчи бунгача, "Нефтчи", "Андижон", "Турон" ва "Металлург" жамоаларида ўйнашга улгурди. Жорий йил қанот ярим ҳимоячиси яна жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.
Эндиликда Абдулхақов "Машъал" ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда. Бу йил ПРО-Лигада иштирок этадиган муборакликлар таркибида Абдураҳмоннинг қолиши ҳозирча аниқ эмас.



