UZ

Сўнгги янгиликлар

14:14Ҳужумчини сабр билан кузатиб боради, орқа томонида бўш ҳудуд очиб қўймайди... Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини таҳлил қилинди  7 13:53"Челси" Росеньор олдига қатъий талаб қўйди  0 13:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал" таркибига қўшилди  0 13:13Ўзбекистон Кубоги саралашида 16 жамоа қатнашади: уларнинг орасида ҳаваскор жамоа ҳам бор  0 12:56U-17 Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йиғин бошлади  2 12:36"Арсенал" учун янги муаммо: Артета футболчиларининг жароҳати ҳақида гапирди  0 12:07Қотиллик учун жазо ўтаб чиққан дарвозабон яна қамоққа қайтарилади  1 11:39"Челси" футболчиси клубда қолишни хоҳлайди, аммо раҳбарият бошқача фикрда  0 11:15Икки футболчи учун 100 миллион. "Реал" ёзги трансфер ойнасидаги устувор мақсадларини белгилаб олди  7 10:34"Нефтчи" - "Андижон" учрашувига чипталар сотуви бошланди  8 09:52Дибаланинг кейинги манзили маълум  4 09:24Хави 2023 йилда Мессининг "Барселона"га ўтмаганига жамоа президентини айблади  31 08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  10 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  2 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  22

Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган? Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусановгача "Манчестер Сити"да кимлар 45-рақамда ўйнаган?

АПЛда ҳаракат қиладиган ўзбекистонлик илк футболчи Абдуқодир Ҳусанов янги жамоасида 45-рақам остида ўйнашидан хабарингиз бор.

Хўш, бунгача "шаҳарликлар" таркибида айнан қайси футболчилар бу рақамда майдонга тушган?

Стивен Эллиотт (Ирландия)

2003/04 йилги мавсум "шаҳарликлар" шарафини ҳимоя қилиш билан футболдаги катта йўлини бошлаган Стивен деярли ҳеч вақт қайдномадан жой олмаган. Шу боис у бор-йўғи 2 та ўйинда умумий 16 дақиқа майдонда ҳаракат қилган холос. Бироқ факт шуки, ҳужумкор ярим ҳимоячи 45-рақамда тўп тепгани билан "Манчестер Сити" тарихида қолган.


Майка Ричардс (Англия)

2005 йил 22 октябрь куни "Арсенал"га қарши ўйинда 17 ёшли Майка Ричардс захирадан майдонга тушиб, "шаҳарликлар" биринчи жамоасида дебют қилган. Дастлабки – 2005/06 йилги мавсумида Майка 45-рақам остида тўп тепган ва 16 ўйинда майдонга тушиб, ҳисобига 1 та гол ёзиб қўйган. Кейинги мавсум Давид Соммей жамоадан кетгач, 2-рақамни ўзиники қилган.  


Марио Балотелли (Италия) 

2010 йилдан 2013 йилгача "шаҳарликлар" таркибида ҳаракат қилган ҳужумчи бу рақамни машҳур қилган футболчи деб бемалол айтиш мумкин. Ҳар қандай қидирув тизимига "45-рақамли футболчи" деб ёзсангиз, сизга аввал "Супер Марио"ни, кейин бошқаларни чиқариб беради. Марио 3 йил мобайнида 80 учрашувда қатнашиб, 30 та тўп киритган ҳамда 6 та голли пас узатган. Форвард жамоа билан бир бор чемпионликни тантана қилган бўлса, Англия Кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритишга ҳам улгурган.


Демеако Дюхани (Англия)

2017/18 йилги мавсум "Манчестер Сити" ўнг қанот ҳимоячиси Демеако Дюхани 45-рақамда ўйнаган. 18 ёшли футболчи ўша мавсум "Манчестер Сити" U-23 сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 1 та голга ассистентлик қилган.  


Абдуқодир Ҳусанов (Ўзбекистон)

Буёғига Марио Балотелли танитган 45-рақамни Абдуқодир Ҳусанов янада порлатишга хизмат қилади. Умид қиламизки, Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси бу рақам остида Хосеп Гвардиола жамоасининг асосий фигурасига айланади.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика