Абдуқодир Ҳусанов "Фрайбург"га қарши ўйин қайдномасига киритилди. Эртага у асосий таркибда тушиши мумкин

Tolibjon Qosimov
21 фев 2024, 18:09
Эртага, 22 февраль куни Европа лигаси 1/16 финал жавоб учрашуви доирасида "Фрайбург" жамоаси "Ланс"ни қабул қилади.

Дастлабки ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилган.

Франция клуби эртанги беллашув учун қайдномани эълон қилди. Ундан ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олган. "Ланс"нинг асосий марказий ҳимоячиси Кевин Дансо дисквалификация сабаб баҳсни ўтказиб юборишини инобатга оладиган бўлсак, Абдуқодир асосий таркибда тушиш эҳтимоли ортади.

Эртага "Ланс" таркибида қатор йўқотишлар бор. Лазаретдагилар: Жимми Кэбот (тизза), Дейвер Мачадо (ҳаракатлантирувчи мушаклар).

Ўтказиб юборадиганлар: Кевин Дансо, Кени М'бала, Фоде Силла.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: rclens.fr