UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди  42 23:09"Ливерпуль” Нидерландия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 22:28Эрон Про лигаси. "Истиқлол" кутилмаганда меҳмонда "Пайкан"га мағлуб бўлди  1 21:30"Ал Ҳилол" Бенземанинг трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 21:00АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказган "Брентфорд"га мағлуб бўлди, МЮ эса ғалабага эришди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди  27 20:09Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди  273 19:52Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби маълум  22 19:13Икарди Европанинг топ клубига ўтиши мумкин  2 18:28Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "Яйпан", ОКМК ўринбосарларида ғалаба ва бошқа натижалар  4 18:19"Бавария" "Манчестер Сити" ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  3 16:40"Ман Сити" футболчиси “Ноттингем Форест”га ўтди  1 15:47“Бавария” футболчиси “Рома”га ўтмоқда  4 15:10"Арсенал" АПЛда ғалаба қозонмаса, Артета ишдан бўшатилиши мумкин  15 14:35Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди  47 13:58"Атлетико" 40 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  6

Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири! Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири!

Сал олдин "Манчестер Сити"нинг Англия Кубоги доирасидаги "Лейтон Ориент"га қарши учрашуви якунига етди.

Унда "шаҳарликлар" меҳмонда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни ўйиннинг 46-дақиқасида Витор Рейс ўрнига майдонга туширди. Қувонарлиси, "Сити"нинг биринчи голи айнан Ўзбекистон МТЖ ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳисобига ёзилди – 56-дақиқада Рико Льюиснинг зарбасидан кейин тўп йўл-йўлакай Ҳусановга тегиб, дарвоза тўридан жой олди. 79-дақиқага келиб эса жамоа сардори Кевин Де Брюйне катта саҳнага чиқиб, ғалабани таъминлади.

Шу тариқа Ҳусанов АПЛда гол урган илк ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихга кирди ва жамоа таркибидаги иккинчи ўйинида ҳам ғалабани тантана қилди. FlashScore портали уни Нико О'Райли ва Кевин Де Брюйне билан бир қаторда эътироф этиб, 7,9 балл берди. SofaScore портали эса ҳимоячига 7,8 балл қўйиб, "Манчестер Сити"нинг энг яхши футболчиларидан бири деб топди.

Англия Кубоги

4-босқич

Лейтон Ориент – Манчестер Сити 1:2 

«Брисбен Роуд»

Голлар: 1:0 – 16, автогол Ортега, 1:1 – 56 Ҳусанов, 1:2 – 79 Де Брюйне.

Лейтон Ориент – Кили, Карри, Хэпп, Симпсон, Джеймс, Браун (Болл, 85), Гэлбрейт (Обиеро, 86), Джайесими (Прэтли, 54), Донли (Аджей, 85), Перкинс (Купер, 65), Келман.

Манчестер Сити – Ортега, Рубен Диаш (Стоунз, 46), Рейс (Ҳусанов, 46), О`Райли (Де Брюйне, 72), Льюис, Гюндоган, Нико Гонсалес (Бернарду Силва, 22), Грилиш, Макати (Фоден, 72), Савио, Мармуш.

Огоҳлантиришлар: Макати (42), Купер (77), Обиеро (88).

Эслатиб ўтамиз, "кўклар"нинг навбатдаги ўйини 11 февраль куни "Реал"га қарши кечади. 

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика