UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  0 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  32 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  11 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  16 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Абдуқодир Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйини таҳлили Янгиликлар

Абдуқодир Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйини таҳлили

"Championat.Asia" сайти мухбири Николай Егоричев "Реал" - "Манчестер Сити" учрашувини таҳлил қилиб кўрди.

Аниқроғи, учрашувда Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинини.

Биринчидан, Ҳусанов ўзининг асл позициясида ўйнамаганини қайд этиш керак. 4-3-3 схемасида у ўнг қанот ҳимоячиси ролини бажарди. Ваҳоланки, бунгача Манчестерда у фақатгина марказий ҳимоячи (учта марказий ҳимоячилик схемада энг марказий ҳимоячи ва ўнг / чап марказий ҳимоячи) сифатида майдонга ташланаётганди.

Гвардиола томонидан бундай қадамни нисбатан ҳимоявий ўйинга қаратилган эътибор деб аташ мумкин. Жорий мавсум "Ман Сити" ўнг қанот ҳимоясида одатда Рико Льюис ёки Матеуш Нуньеш ҳаракат қиляпти. Уларнинг ҳар иккисининг ҳамюртимизга кўра, ҳужумга мойиллиги юқорироқ. Рико эса жамоа ҳужумга ўтганида бир йўла таянч зонасида пайдо бўлади ва схема 4-3-3дан 3-2-2-3га ўзгаради. Қўшимчасига, балки Ҳусанов Винисиусга қарши деярли персонал ҳаракат қилиш учун ҳам қанотга ташлангандир.

Умуман олганда, Ҳусанов бразилиялик Винисиусни "зарарсизлантириш" вазифасини сифатли бажара олди. Жуниор ўйин давомида бор йўғи 3 марта зарба берди (улардан фақат биттаси дарвоза соҳасига аниқ борди), иккита узатмани амалга оширди (бирортаси кўзланган манзилга аниқ етиб бормади), 7 бор дриблинг ишлатишга уриниб кўрди (43% омадли). Ҳа, Винисиус бир неча бор жарима майдончасига яқин ҳудудда Ҳусановни алдамчи ҳаракатлари билан чалғитишга эришди, аммо голлар бошқа зоналар орқали юзага келди. "Реал" сафида шу куни ҳужумда нафақат Винисиус, балки Мбаппе ва Родриго ҳам бор эди. Ва бошқа томондан қарасак, шу икковлон натижани ҳал қилишди. "Шаҳарликлар" ўтказиб юборган 3 та голнинг фақат 1 тасида (иккинчи голда) Ҳусановнинг "улуши" бор.

Келинг, Абдуқодирнинг "Реал"га қарши ўйиндаги статистик кўрсаткичларига назар ташлаймиз ("WyScout" маълумотлари):

  • 80 та техник-тактик ҳаракатлар (67 таси муваффақиятли, 84%);
  • 1 зарба (1 та аниқ зарба, 100%);
  • Узатмалар аниқлиги 59 тадан 54 таси (92%);
  • 2 узатма (1 таси аниқ, 50%);
  • •  2 марта рақиб алдашга уриниш (1 таси муваффақиятли, 50%);
  • 17 марта тўп учун кураш (11 тасида устун келди, 67%);
  • 1 та ҳаводаги кураш (Ҳусанов унда устун келди, 100%);
  •  3 марта тўпни олиб  қўйиш;
  •  11 тўпни жамоасига қайтариб олиб бериш (узатилган тўпни илиб кетиш);
  •  3 марта тўпни жарома майдончасидан узоқлаштириш.

"SofaScore" Ҳусановнинг ўйинини 6,8 баллга лойиқ кўрди. Бу борада Абдуқодир жамоадошлари Натан Аке, Йошко Гвардиол, Омара Мармуш ва Савиньони ортда қолдирди.

Бу Ҳусановнинг "Манчестер Сити" таркибидаги эндигина 4 ўйини эканлигини (қўшимчасига ЕЧЛ плей-оффи ва бирданига "Реал"га қарши ўйнаш), Шунингдек, у ўзиниг қадрдон нуқтасида ўйамаганини инобатга олсак, Абдуқодир муваффақиятли баҳс ўтказди, дея оламиз.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика