Абдумажид Тоиров “Бунёдкор-2”да

Narzulla Saydullayev
5 апр 2015
Яқин ўтмишнинг моҳир ҳимоячиларидан бири Абдумажид Тоиров эндиликда фаолиятини Тошкентнинг “Бунёдкор-2” жамоасида давом эттиради.
Фақат бу сафар у мураббий сифатида. Бу йил 41 ёшни қарши олган Тоиров афтидан бутсаларини михга илган кўринади. Лекин бу борада тайинли гап айтиш қийин. Негаки, Абдумажид Тоиров илгари ҳам катта футболни тарк этиб, кейинчалик яна майдонда кўриниш берганди.

Лекин ҳозир шуниси аниқки, Тоиров эндиликда биринчи лига иштирокчиси “Бунёдкор-2” мураббийлар штабида ишламоқда.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia