Абдумалик Ҳакимов: "Оқ-тепа" 1-лигада ҳурматига эга жамоа"
26 апр 2016 18:35
Янгиликлар
Абдумалик Ҳакимов: "Оқ-тепа" 1-лигада ҳурматига эга жамоа"
Ўзбекистон Биринчилигининг 5-туридан ўрин олган "Цементчи" - "Оқ-тепа" учрашувидан кейин мезбонлар устози Абдумалик Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик.
- "Оқ-тепа" 1-лигада ҳурматига эга жамоа ҳисобланади. Шунинг учун бу рақибга қарши ўйинга алоҳида тайёргарлик кўргандик. Сафардаги икки ўйинимизда дуранг қайд этганимиз боис, бугунги баҳсга футболчиларни жиддий тайёрлаган эдик. Рақиб жиддийлигини билардик. Таркибида олий лига ҳавосидан баҳра олган тажрибали ўйинчилар бор. Бироқ бугун омад биз тарафда бўлди. Қолаверса, ғалабага йигитлардаги иштиёқ ҳам сабаб бўлди. Очиғи, ҳисоб бундай йирик кўриниш олишини кутмагандим. Аммо ўтган йилдаги каби кичик ҳисоб қайд этилишини тахмин қилгандим. "Оқ-тепа"нинг "Нурафшон"га қарши ўйинини кўриб чиққандик. Жамоанинг устун ва камчиликларини алоҳида ўрганиб, футболчиларга кўрсатма бергандик", - дейди Ҳакимов.
Фикрлар