UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  1 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4

Абдумажид Тоиров “Сурхон”да иш бошлади. Акрамхўжаев жамоа билан бирга эмас Янгиликлар

Абдумажид Тоиров “Сурхон”да иш бошлади. Акрамхўжаев жамоа билан бирга эмас

Жорий мавсумга янгиланган таркиб билан кириб келган “Сурхон” жамоасининг чемпионатдаги ишлари ўзи истаганидек кечмаяпти.

Термизликлар ҳисобида ҳозирча битта ғалаба ва битта дуранг бор. Албатта бундан раҳбарият ва мухлислар қониқмаётгани турган гап. Шу боис клубда ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўзи футболда шунақа. Натижа салбий кўриниш олса, ўзгаришлар бўлаверади. Олган маълумотларимизга кўра, жамоа бош мураббийи Рифат Акрамхўжаев “Насаф”га (6:0) йирик ҳисобда имконият бой  берилгач, жамоа билан бирга эмас. Расман жамоа билан хайрлашмагани учун ҳозирча бу борада амалдаги бош мураббийни бўшатилди деган фикрдан ўзимизни тиямиз. Жамоани ҳозирча ёрдамчи мураббий Баҳром Ҳайдаров бошқариб турибди. Унга Рустам Орипов кўмаклашмоқда. Клуб раҳбарияти нафақат жамоа натижаларини ижобий томонга ўзгартириш учун балки клуб тизимини яратиш ва уни ривожлантириш мақсадида Абдумажид Тоировни жамоага қайтарганидан хабар топиб,  таниқли мутахассис билан боғландик. 

- Абдумажид ака, Сизни “Сурхон” жамоасида иш бошлаганингизни эшитдик. Бунга ўзингизнинг ёрдамингизда аниқлик киритиб ўтсак мақсадга мувофиқ бўларди. 

- Ҳа, бу тўғри маълумот. Яқинда жамоа раҳбари менинг хизматимга эхтиёж сезиб, таклиф билан чиққанида ўйлаб кўргач розилик бердим. Ҳозирча оғзаки келишувга эришганмиз. Яқин кунларда расман шартнома имзолаймиз. 

- “Сурхон”нинг амалдаги бош мураббийи Рифат Акрамхўжаевнинг жамоа билан бирга эмаслигини ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, Сизни бу ерга бош мураббийликка таклиф қилишдими?

- Йўқ мен клубда спорт директори сифатида фаолият юритаман. Айтишларича, Акрамхўжаев ўзининг айрим муаммолари билан Тошкентда бўлиб турибди. Шу боис Ўзбекистон Кубогидаги охирги иккита ўйинда жамоани Баҳром Ҳайдаров бошқарган. 

- Чемпионатдаги салбий натижалар жамоада бош мураббий ўзгаришига сабаб бўлиши мумкинми?

- “Сурхон”га келганимга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Акрамхўжаев жамоага қайтади. Унгача Баҳром Ҳайдаров билан Рустам Орипов жамоани бошқариб турибди холос. Воқеалар ривожини вақт кўрсатади.  

- Жамоада вазифаларингиз нималардан иборат?

- Клубнинг ташкилий ишларида ёрдам бераман. Сурхондарёдаги болалар футбол академияси, болалар ва ўсмирлар футбол мактабидаги иш жараёнини назоратга олиш, у ердаги мураббийларга тўғри йўналиш кўрсатиш.Иқтидорли футболчиларни селекция қилиш каби ишлар зиммамга юклатилган. Шунингдек асосий жамоанинг селекция ишларига ҳам бевосита ўзим бош-қош бўламан. Мураббийлар маслаҳат сўрашса, бажонидил ўз билимим ва маҳоратимдан келиб чиқиб, яқиндан ёрдам бераман. Машғулотлар чоғида ҳам иштирок этаман. Қолган ишлар яна иш жараёнида кўзга кўринади.

- “Сурхон”да илгари ҳам мураббий сифатида фаолият юритгансиз. Айтингчи бу вақт оралиғида клуб инфраструктурасида сезиларли ўзгаришлар қилинганми? 

- 2018 йили жамоа биринчи лигада иштирок этганида бош мураббий Игорь Шквириннинг таклифига биноан “Сурхон”да қисқа муддат мураббий сифатида ишлагандим. Ўша пайтдаги шароитлар билан бугунгисини таққослайдиган бўлсак, деярли ўзгариш йўқ. Жамоанинг шахсий қароргоҳи йўқ. Ҳалигача меҳмонхонада истиқомат қилиб келинмоқда. Уй ўйинларига Термизда тайёргарлик кўрилса, сафар учрашувларига Тошкентдаги меҳмонхонада туриб, “Старт” стадионида машғулот ўтказилиб келинмоқда. Раҳбарият билан бу борада гаплашик. Яқин орада клуб Термизда ўз базасига эга бўлади. Бу бўйича иш кетмоқда.  

- Жамоа ўз уй ўйинларини ўтказадиган “Алпомиш” стадионидан ҳам ижара асосида фойдаланиладими?

- Очиғи айтганда, бу тўғрисида аниқ маълумотга эга эмасман.

- Бунгача сизни “Пахтакор” футбол клубида селекционер мураббий сифатида фаолият юритганингизни яхши биламиз...

- “Сурхон” жамоасига қайтиш бўйича таклиф олганимдан кейин, “Пахтакор” жамоаси билан хайрлашдим. Энди Термиз клубида ҳам мураббилар билан маслаҳатлашган холда, селекция ишларига ёрдам бераман. Биз ҳозирдан бу бўйича режаларни туза бошлаганмиз. Насиб қилса давралар оралиғида айрим чизиқлар бўйича янги ўйинчиларни таклиф этамиз. Маҳаллий ёшларга ҳам эътибор кучайтирилади. Уларни асосий таркибда 15-20-дақиқа ўйнатиб, Суперлигага кўниктириб борамиз. Шу орқали ёшлар жамоасидаги иқтидорли йигитлар асосий таркибнинг ўзагини ташкил этади.   

- “Сурхон” жамоасининг ўйинларини бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб бордингиз. Дастлабки таассуротларингиз қандай?

- Гарчи натижалар салбий кўриниш олаётган бўлсада, жамоанинг потенциали бор деб ҳисоблайман. Таркибдаги футболчиларнинг кўпчилигига маҳорат етишмаяпти. Машғулотларда кўпроқ тактика устида ишлаш керак. Асосийси ўйин суръати бор. Кубокдаги иккита учрашувга жамоани Баҳром Ҳайдаров тайёрлаб унинг ўзи бошқариб борди. Бу ўйинларда мураббийнинг имзоси кўринди. 

- Селекция жараёнида кўпроқ нималарга эътибор қаратасиз?

- Аввало ўша ўйинчини бош мураббийнинг қарашларига қанчалик мос тушишига ва жамоа ўйинини қай даражада кучайтира олишига қараймиз. Бизга ҳозир тажрибали ўйинчилар керак. Чунки ёшларни ортидан эргаштира оладиган футболчилар етишмаяпти. 

- Сурхондарёда илгари иқтидорли футболчилар етишиб чиққан. Аммо охирги пайтларда ярқ этиб порлаб чиққан маҳаллий ўйинчини учратмаяпмиз. Бу бўйича ўзингиз ҳам воқеани жойидан кузатиб, таҳлил қилиб кўрган бўлсангиз керак?

- Яхши биласиз Сурхондарёда айрим сабабларга кўра, узоқ йиллар давомида асосий жамоа фаолият юритмади. Табиийки бу пайтда болалар футболига ҳам деярли эътибор қаратилмаган. Мана яқин 1-2 йилдан буён ижобий ишлар кўзга ташланмоқда. Хусусан Сурхондарё вилояти футбол ассоциациясига вице-президент этиб Санжар Шомуродов тайинланган. Унга Баҳриддин Ваҳобов, Фазлиддин Ҳасанов сингари собиқ футболчилар ёрдам бермоқда. Яқинда улар билан учрашиб, иш жараёни билан танишдим. Болалар ўртасидаги мусобақани кузатдим. Вилоят биринчилигини йўлга қўйишган. Бир-бирига яқин туманларни минтақаларга ажратган холда мусобақани ўтказишаётган экан. Ҳар холда олдинга силжиш бор. Энди бу харакатлар тезда ўз мевасини бермаслиги мумкин. Лекин бир куни келиб натижа барибир бўй кўрсатади. 

- Яхши биламиз, Сиз “Футбол Мутахассисларини Тайёрлаш Маркази”да ҳам мураббийларни ўқитиш бўйича инструктор сифатида фаолият юритасиз. Сурхондарёдаги болалар мураббийларининг савияси қай даражада? 

- Болалар футболини ривожлантириш учун энг аввало савияли мураббийлар зарур. Бу бўйича ҳам энди вилоятимиздаги ёш мураббийларга қўлимдан келганича ёрдам бермоқчиман. Марказ руҳсат бериб, шароит яратиб беришса вилоятда кўпроқ бу бўйича ҳам ишлайман.

- Демак, инструкторлик ишингизни ҳам давом эттирасиз? 

- Албатта, бу ишим ўзимга ёқади. Шунинг учун инструкторлик ишимни ҳам параллел равишда давом эттирмоқчиман. 

- Сурхондарёда болалар мураббийи бўлиш учун курсларда ўқишга талаб юқорими ёки аксинча?

- Кўплаб маҳаллий ёшлар мураббийлик қилиш учун тегишли лицензияга ўқишни истайди. Аммо битта нарса муаммо бўлади кўпинча. Яъни ўқув-курсларида иштирок этиш учун тўлов. Ўқиш учун икки миллион сўм тўлов қилиш қишлоқдаги бўлажак мураббийлар учун муаммо бўлмоқда. Сабаби БЎФМ ва БЎСМларда мураббийларнинг ойлик маоши икки миллионга етиб бормайди. Шунинг учун улар ўқув-курсларига пул орттириши қийин бўлмоқда.

- Бу бўйича “Футбол Мутахассисларни Тайёрлаш Маркази”га муаммони ечими бўйича таклиф киритганмисиз?

- Марказнинг аввалги раҳбари Бахтиёр ака Дадаматовга айтганимда, ўйлаб чиқилган. Лекин биласизми бу икки миллион сўм пул ўқув-курсларини жойларда ташкил қилиш ва мураббийларни бир хилда кийинтириш учун сарфланади.

- Укангиз Маъсуд Тоиров футболчиликни якунлаганидан кейин кўринмай қолди. Ҳозирда у нима ишлар билан машғул? 

- Маъсуд айни дамда “Сурхон” ёшлар жамоасида маъмур сифатида фаолият юритмоқда. Асосан Термиздаги ишларни бажаради. Яқинда мураббийлик курсларида таҳсил олишни режалаштирган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика